Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2018 21:43 Чоп этиш версияси

“Toyota” томига яширилган “Gаlахy”

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга қўшни давлатлардан автомобилда ёки пиёда равишда кириб келишда телефон аппарати, шу жумладан, қўл телефонни бир ой давомида бир донадан божсиз олиб киришларига рухсат этилган. Аммо шунга қарамай фуқаролар томонидан турли найранглар ишлатиб, уяли алоқа воситаларини олиб киришга бўлган уринишлар учраб турибди.

Давлат божхона қўмитасининг ахборотига кўра, Тошкент вилоятининг “Ойбек” чегара божхона постида ана шундай ҳолатлардан бири аниқланди. Ушбу чегара божхона постига “Тойота Аристо” русумли автотранспорт воситасида кириб келган К.Е. оғзаки савол-жавобдан сўнг, унинг бошқарувидаги транспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, автомашинанинг тепасидаги люкнинг ичига яширган ҳолда умумий нархи қарийб 40 миллион сўмлик уяли телефонларни олиб кирмоқчи бўлганлиги фош этилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ЎзА
7 784