ЎзА Ўзбек

11.10.2018 15:31 Чоп этиш версияси

“Toyota camry”нинг орқа ўриндиғига нима яширилган эди?

“Toyota camry”нинг орқа ўриндиғига нима яширилган эди?

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан автомобиль эҳтиёт қисмларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлиги фош этилди. 

Бу ҳақда давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Қўшни давлатдан “Сирдарё” чегара божхона постига “Toyota camry” русумли енгил автомашинада келган фуқаро А.Х.нинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. Натижада автомашина холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Ушбу шахс декларацияланмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида тақдим қилмаган 2 хил турдаги 6 дона автомобиль эҳтиёт қисмларини орқа ўриндиқ орқасида яширинча олиб ўтмоқчи бўлган. Экспертлар томонидан эҳтиёт қисмлар 3,5 миллион сўм қийматида баҳоланди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

ЎзА​​
1 592