Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2018 09:14 Чоп этиш версияси

Тойлоқ тумани ҳокими ўзгарди

Тойлоқ тумани ҳокими ўзгарди
1 август куни халқ депутатлари Тойлоқ тумани кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.Исмоилов ва вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. 

Баҳодир Саъдуллаев Пастдарғом тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани муносабати билан Тойлоқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди.

2014 йил сентябрь ойидан буён «Агробанк» Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Баҳодир Бобоназаров Тойлоқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА
8 858