Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.03.2018 16:48 Чоп этиш версияси

“TOSHSHAHARNUR” кўча ёритгичларида кузатилиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўради

“TOSHSHAHARNUR” кўча ёритгичларида кузатилиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўради “TOSHSHAHARNUR” давлат унитар корхонаси томонидан 2018 йилдан бошлаб Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари, турар-жой мавзелари, маҳалла кўчаларидаги мавжуд эски русумдаги ёритгичларни жаҳон талабларига жавоб берадиган замонавий нурдиодли энерготежамкор ёриткичларга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ёриткичларни ёқиб-ўчириш ва назорат қилиш компьютер тизими ёрдамида марказий диспетчерлик хизмати орқали олиб борилади. Бунинг натижасида кўча чироқлари учун сарфланаётган электр энергиясидан йилига 31 миллион Квт тежалади. Ҳар бир маҳалла, турар жой мавзеларида, кўчаларда чироқларнинг доимий ёниши таъминланади.

Барча ишлар жорий йилнинг ноябрь ойида тугатилади. Кўча ёритиш тизимларида созлаш-ишга тушириш ишларини бажариш даврида ёритгичларнинг ўчиб-ёнишида вақтинчалик носозликлар юзага келиши мумкинлигини инобатга олиб, кузатилиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз.

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон рақами: 232-20-20
Телеграм мессенжери орқали: +998951962020
Веб-сайт: www.toshshaharnur.uz


“TOSHSHAHARNUR” ДУК маъмурияти

Реклама ҳуқуқи асосида.


13 001