ЎзА Ўзбек

06.06.2020 Чоп этиш версияси

Тошлоқда эксперимент сифатида кластер корхонаси раҳбари ҳоким бўлди

Тошлоқда эксперимент сифатида кластер корхонаси раҳбари ҳоким бўлди

Бугун, Фарғона вилояти халқ депутатлари Тошлоқ туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Мамлакатимизда илк бор "Expo Kollor Prin Teks" пахта-тўқимачилик кластери раҳбари Абдуқаҳҳор Жўрабоев эксперимент сифатида Тошлоқ туманининг ҳокими этиб тайинланди.

Бугун Президент иштирокида бўлиб ўтган вилоят фаоллар йиғилишида фолиятида сусткашликка йўл қўйган Тошлоқ тумани ҳокими ва солиқ бошқармаси бошлиғини вазифасидан озод этиш бўйича кўрсатма берилди. "Тадбиркор-ислоҳотчи" ғояси асосида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида уларнинг ўрни муҳим бўлиши хусусида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

3 июнь куни давлатимиз раҳбари раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселекторда камбағаллик чегараси ва мезонларининг жаҳон амалиётида тан олинган 4 та ҳисоблаш усули Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани мисолида синовдан ўтказилиши белгиланганди.

Шуҳратжон Абдусаломов 2018 йил мартидан буён Тошлоқ туманига раҳбарлик қилиб келаётганди.

6 303
М. Сулаймонов, ЎзА