ЎзА Ўзбек

18.07.2018 18:31 Чоп этиш версияси

Тошкентнинг яна 4 та жойида радарлар ўрнатилди

Тошкентнинг яна 4 та жойида радарлар ўрнатилди
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг таҳлилларига кўра, кўпинча ҳайдовчиларнинг тезликни белгиланган меъёрдан оширганлиги сабабли, йўл транспорти ҳодисалари содир бўлмоқда. 

Тошкент шаҳар Йўл хавфсизлиги бошқармаси айнан қайси ҳудудларда кўпроқ йўл транспорт ҳодисалари содир бўлаётганини аниқлаб, у ерларга тезликни қайд этувчи радарлар ўрнатиб бормоқдалар. 

Бугун Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг тўрт ҳудудида радарлар ўрнатилди. Ибн Сино мавзеси қаршисидаги Зангиота тумани “Чиғатой Оқ тепа” МЧЖ (тахта бозор) яқинида, “Гиламсарой”, “Мароқанд” тўйхонаси қаршисида, Тошкент ҳалқа йўли, йўл қурилиш бўлинмасида ва Деҳқонобод йўли кесишмасида (Юнусобод тумани) радарлар ўрнатилган.

04.JPG01.jpg
02.JPG05.JPG

Шунингдек, ибн Сино мавзеси яқинидаги Тошкент ҳалқа йўлининг яхши ёритилмаганлиги ҳам Тошкент йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишли идораларга хат юборилган.

Анора Содиқова, ЎзА
14 692