ЎзА Ўзбек

11.02.2019 14:21 Чоп этиш версияси

Тошкентнинг Амир Темур майдони, Мустақиллик ва Мирзо Улуғбек кўчаларида қандай ўзгариш бўлиши кутилмоқда?

Тошкентнинг Амир Темур майдони, Мустақиллик ва Мирзо Улуғбек кўчаларида қандай ўзгариш бўлиши кутилмоқда?

Пойтахтимиздаги «Hyatt regency» меҳмонхонасида «BUSINESS CITY» лойиҳаларининг тақдимоти ўтказилмоқда.

Тақдимотда «Mirzo Ulugbek Business City», «Yunusobad Business City» лойиҳалари ҳақида батафсил маълумотлар берилиши ва марказларнинг режалари билан таништирилиши кутилмоқда.

«Mirzo Ulugbek Business City» лойиҳаси Амир Темур майдонидан Мустақиллик ва Мирзо Улуғбек кўчалари бўйлаб 6,5 км. масофада амалга оширилиши кўзда тутилган. «Yunusobad Business City» лойиҳаси эса Янги Шаҳар ва Чинобод кўчалари кесишмасида жойлашиши кутилмоқда. 

Маълумки, мазкур ҳудудларда айни дамда хусусий ва бошқа кўринишдаги мулк эгаларининг жойлари мавжуд. Уларнинг бузилиши қандай компенсация қилинади? Бу ҳақда тақдимот пресс-релизларида қисқача маълумот берилган. Унда барча аҳоли ва бизнес вакилларининг кўчмас мулк объектлари қурилиш майдонига тушиб қолса, тегишли равишда пул маблағлари кўринишида ёки шаҳарнинг бошқа бир туманида шунга ўхшаш мулк кўринишида компенсация билан таъминланиши келтирилган.

_DSC0035.JPG

_DSC0021.JPG

Мазкур «Mirzo Ulugbek Business City», «Yunusobad Business City» лойиҳалари доирасида замонавий «ақлли» ускуналар билан жиҳозланган меҳмонхоналар, кўп қаватли турар-жой бинолари, чакана савдо дўконлари, кўп тармоқли мажмуалар, идоралар, ижтимоий инфратузилма объектлари, кўп қаватли автомобиллар учун тўхташ жойлари ва қулай йўловчилар ўтиш йўлаклари қурилиши кўзда тутилган.

«BUSINESS CITY» лойиҳаси бўйича маълумотлар билан таништириб борамиз. Сайтимизни кузатиб боринг!​

ЎзА
4 107