Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2018 08:20 Чоп этиш версияси

Фоторепортаж: Тошкентдан Чимкентга автобус юрди

Фоторепортаж: Тошкентдан Чимкентга автобус юрди
Тошкент шаҳридан Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон области маркази Чимкент шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди. Бугун Тошкент вақти билан соат 8:00 да пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги "Тошкент" автовокзалидан "Тошкент – Чимкент – Тошкент" йўналишида илк автобус йўлга чиқди.



Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22-23 март кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлганида икки томонлама транспорт қатновлари самарадорлигини ошириш юзасидан ҳам келишувга эришилган эди.



Бугун ана шу келишувда кўзда тутилган режалар амалга ошди. Бу икки қардош халқ ўртасидаги тарихий дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамдир. Мазкур автобус қатновининг йўлга қўйилиши ижтимоий-иқтисодий ва туризм соҳаси ривожига ҳам хизмат қилади.






    

Улуғбек Асроров, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА
14 616