ЎзА Ўзбек

15.03.2019 16:22 Чоп этиш версияси

Тошкентдаги Ёджу техника институтида 6 янги таълим йўналиши очилади

Тошкентдаги Ёджу техника институтида 6 янги таълим йўналиши очилади

2019-2020 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида 6 янги таълим йўналиши очилади. 

Аввал хабар қилганимиздек, Ёшлар ижод саройида давом этаётган халқаро таълим кўргазмасида пойтахтимизда жойлашган халқаро университетларнинг филиаллари ва ўқув марказлари ҳам иштирок этмоқда.

– Жанубий Кореядаги Ёджу техника институти билан ҳамкорликда очилган таълим муассасамиз 2018 йил ўз фаолиятини бошлади – дейди институтнинг талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Абдуборий Ҳабибуллаев. – Ҳозирги кунда бу ерда архитектура ва шаҳарсозлик, қурилиш, муқобил энергия, туризм ва бизнесни бошқариш йўналишларида ёшларга таҳсил берилади. Кўргазмага келган ёшларнинг институтимизга бўлган қизиқиши юқори эканидан мамнунмиз. Улар учун яна бир муҳим янгилик, институтимизда 2019-2020 ўқув йилида халқаро маркетинг, халқаро иқтисодий муносабатлар, бошланғич таълим, корейс тили филологияси, эстетика ва либослар дизайни каби 6 янги таълим йўналиш очилади. 

Уч кун давом этиши режалаштирилган мазкур кўргазманинг сўнгги куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. 

17.JPG

22.JPG

Инобат Аҳатова, Оқил Ғуломов (сурат) ЎзА
2 313