ЎзА Ўзбек

02.04.2019 Чоп этиш версияси

Тошкентдаги “машҳур” уй-жой комплекси савдога қўйилди

Тошкентдаги “машҳур” уй-жой комплекси савдога қўйилди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги сув бўйида жойлашган айрим манбаларга кўра, “Ўрикзор” даҳасидаги улгуржи Карвон бозорининг собиқ директори Дмитрий Лимга тегишли бўлган кўчмас мулк объекти савдога қўйилди.

Мазкур уй-жой мажмуасининг бошланғич нархи: 35 536 900 759,00 сўм этиб белгиланган.

Учтепа тумани, Саккокий кўчаси, 3 а уйдаги бино ва иншоот. Умумий майдони 4,3000 га, иншоот майдони 20628 кв.м.

Аукцион ўтказилиш санаси 29.04.2019 йил.

photo5269385849957624467.jpg

Эслатиб ўтамиз, онлайн-аукцион имкониятлари янада кенгайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида қуйидаги савдолар амалга оширилади:

- давлат мулки объектларини (акциялардан ташқари) сотиш бўйича аукционлар;

- 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича аукционлар.

Бундан ташқари, 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича қўйилган давлат кўчмас мулк объектлари улар тўлиқ сотилмагунга қадар савдолардан олинмайди.

Батафсил маълумот билан бу ерда танишишингиз мумкин.

28 087
ЎзА