ЎзА Ўзбек

08.09.2019 Чоп этиш версияси

Тошкентда тўқимачилик машинасозлигига доир кўргазма бўлади

Тошкентда тўқимачилик машинасозлигига доир кўргазма бўлади

Пойтахтимизда 11-13 сентябрь кунлари Тошкент тўқимачилик машинасозлиги - Tashkent textile Machiniere Exhbition (TTME) кўргазмаси бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони тармоқни янада кенг ривожлантириш учун кенг истиқболларни очиб берди. Мазкур фармон авваламбор мамлакатимиз ҳудудларига хорижий инвестициялар ва замонавий инвесторлар учун янги имтиёзлар ва преференциялар тақдим этди.

Бугунги кунда тармоқда 7 мингга яқин корхона фаолият кўрсатмоқда. Фаол инвестициявий сиёсат ва ишлаб чиқариш қувватлар оширилиши туфайли кейинги йилларда асосий хомашё бўлмиш юқори сифатли пахта толасини юртимизда қайта ишлаш сезиларли даражада ўсди. Жорий йилда мамлакатимизда ўсиш икки маротабага, яъни 760 минг тоннагача, ёки ишлаб чиқарилаётган пахтанинг 80 фоиздан кўпроғини ташкил этиши кутилмоқда. 2020 йилга келиб маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг қуввати, юқори қўшимча қиймат яратган ҳолда, республиканинг ўзида ҳосилни тўлиқ қайта ишлаш имконини беради.

Кейинги йилларда тармоқда иқтисодиётнинг реал сектордаги замонавий ускуналарнинг энг катта улушини жамлашга ва хориж капитали иштирокида яратилаётган корхоналар сони жиҳатидан бошқа тармоқлар орасида етакчи бўлишга эришилди.

TTME - 2019 кўргазмаси экспозициясида Хитой, Корея, Польша, Португалия, Туркия, Япония, Россия, Осиё ҳамда Европанинг бошқа давлатлари тўқимачилик ва тикув ускуналари таниқли брендларини 100 дан ортиқ ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини намойиш қилади.

Мазкур тадбирда минтақавий дилерлар ҳам қатнашади. Ташриф буюрувчилар орасида Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидан тўқимачилик ва тикув саноати мутахассислари ҳам бор.

Кўргазма маҳаллий компанияларга тўқимачилик ускуналари ва технологияларини ишлаб чиқариш соҳасидаги замонавий ишланмалар билан бирга, мамлакатимизда ушбу соҳада яратилаётган кенг имкониятлар билан танишиш имконини ҳам беради.

6 075
Муҳайё Тошқораева, ЎзА