ЎзА Ўзбек

16.08.2019 Чоп этиш версияси

Тошкентда портлаш хавфи бўлган шубҳали қутилар ҳақида ИИБга тезкор хабар берилди

Тошкентда портлаш хавфи бўлган шубҳали қутилар ҳақида ИИБга тезкор хабар берилди

2019 йилнинг 15 август куни кечқурунга яқин вақтда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати ходимлари Миробод туманининг Миробод кўчасидаги кўп қаватли уй олдида бир неча қоғоз қутилар ётганлигини аниқлаган.

Шубҳали кўринган қутилар ҳақида улар Миробод тумани 2-сонли ички ишлар бўлимига хабар берган.

Воқеа жойига етиб келган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг Портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш бўйича махсус отряди ходимлари етиб келган. Улар томонидан қутилар текширилганда, ичи бўш қутилар эканлиги маълум бўлган.

Воқеа жойида ўтказилган тезкор суриштирув ишлари жараёнида қолдириб кетилган қоғоз қутилар шу кўчадаги уйлардан бирининг биринчи қаватида жойлашган оёқ кийимлар савдоси билан шуғулланувчи дўкон ходимлари томонидан қўйиб кетилганлиги аниқланди.

Ушбу воқеа юзасидан Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси расмий хабар берди. Хабарда ҳеч қандай ваҳимага ҳожат йўқлигини, бироқ аҳолидан ҳар қандай шароитда ҳам ҳушёрликни йўқотмаслик сўралди.

5 145
ЎзА