ЎзА Ўзбек

09.07.2018 12:58 Чоп этиш версияси

Тошкентда Минтақалараро ипакчилик ассоциациясининг штаб-квартираси жойлашади

Тошкентда Минтақалараро ипакчилик ассоциациясининг штаб-квартираси жойлашади «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Б.Шарипов таркибида 200 дан ортиқ ипак-текстиль корхонаси бўлган Италия ипак ассоциацияси Президенти Стефано Витали билан келишув битими имзолади.

Келишув битимига кўра, Минтақалараро ипакчилик ассоциацияси ташкил этилади. Унинг штаб-квартираси Тошкент шаҳрида жойлашади.

7b6faf88-308c-4188-bb8d-db3f3fb2f9e9.jpg

Шунингдек, таркибида Италиянинг 550дан ортиқ мода брендини бирлаштирган "Sistema Moda Italia" уюшмаси вице-президенти Андреа Таборелли билан ўзбек ипак маҳсулотларини Европа мамлакатларига экспорт қилиш бўйича меморандум имзоланди. Унга кўра, "Sistema Moda Italia" уюшмаси ўзбек ипак маҳсулотларини Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилишга, Европа бозорига кириш ҳуқуқини берувчи стандартларни «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси корхоналарига жорий этишда кўмаклашади.

e5bd1d75-762b-4d04-838f-85ad16bc263e.jpg

ЎзА
9 095