Тошкентда Марказий Осиёдаги энг баланд аттракцион ва бутунжаҳонга машҳур экстремал шоунинг аналоги яратилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатнинг ташкилий чоралар қисмига кўра, ёшлар ўртасида ўтказиладиган мусиқа ва рақс фестиваллари режа-жадвали ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Тошкент шаҳрида Марказий Осиёнинг энг баланд “Банджи-джампинг” (арқонда сакраш) аттракциони барпо этилади. Бу вазифани амалга ошириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортиқхўжаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аққулов) зиммасига юклатилади.
Шунингдек, Тошкентда бутунжаҳонга машҳур бўлган “Intervilles” (Франция) каби экстремал шоунинг аналоги ҳам ташкил этилади. Мазкур вазифани амалга ошириш учун масъуллар – Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортиқхўжаев), МТРК (А.Ходжаев).
Бундан ташқари, мутасаддиларга туризм мавсуми паст даврда Гулистон шаҳрида “Cybersport” (электрон ўйинлар спорти) йўналишида турли халқаро мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш вазифаси юклатилади.