ЎзА Ўзбек

14.05.2019 11:41 Чоп этиш версияси

Тошкентда “ички ишлар ходими” ушланди

Тошкентда “ички ишлар ходими” ушланди

28 ёшли фуқаро 8 май куни тахминан соат 21:00да дорихонадан чиқаётганида унинг ёнига икки нафар ёш йигит келиб, улардан бири ўзини ички ишлар ходими деб таништиради ва хизмат гувоҳномасини кўрсатади. 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилишича, ўзларини ички ишлар ходимлари деб таништирган икки нафар фуқаро қўлга олинди. 

“Ички ишлар органларига 28 ёшли Рузмат А. мурожаат қилди. Унинг маълум қилишич,а 8 май куни тахминан соат 21:00да дорихонадан чиқаётганида унинг ёнига икки нафар ёш йигит келиб, улардан бири ўзини ички ишлар ходими деб таништиради ва гувоҳномасини кўрсатган. Кейин маълум бўлишича, гувоҳнома қалбаки бўлган. Рузмат А.ни психотроп воситани харид қилганликда айблаб уни қамоққа олиш билан қўрқитган. Ўзини Мирали деб таништирган номаълум шахс Рузматдан “ишни тинчитиш” учун 1500 АҚШ доллари талаб қилган. Рузмат А. унга 500 АҚШ доллари берган. Тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланувчи тариқасида ИИББ ходимлари томонидан вақтинчалик ишсиз Мирали Т. қўлга олинди. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирги вақтда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов ишларини олиб бормоқда”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

ЎзА
6 393