ЎзА Ўзбек

11.02.2019 16:52 Чоп этиш версияси

Тошкентда гулчилик ва боғдорчиликка бағишлаган халқаро кўргазма ўтказилади

Тошкентда гулчилик ва боғдорчиликка бағишлаган халқаро кўргазма ўтказилади

Савдо-саноат палатаси ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 24-26 май кунлари пойтахтимиздаги “Ўзкўргазмасавдо“ кўргазмалар залида “FLOWERS & GARDEN EXPO UZBEKISTAN” номли гулчилик ва боғдорчилик халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Қайд этилишича, ушбу кўргазма Ўзбекистон билан хорижий компаниялар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш, шунингдек мамлакатимиз гулчилик ва боғдорчилик бозорига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда тажриба алмашиш имконини беради. 

“FLOWERS & GARDEN EXPO UZBEKISTAN” гуллар, ўсимликлар ва уруғлар, флористика ва дизайн, боғ безаклари, боғдорчилик ускуналари ва техникаси, боғ ва пейзаж дизайни, иссиқхоналар, барбекю ва аксессуарлар каби бўлимларни ўз ичига олади. Кўргазмада B2B форматида бизнес учрашувлар ташкил этилади.​​

ЎзА
1 780