Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.09.2018 15:54 Чоп этиш версияси

Тошкентда биринчи марта “Ўзбекистон совғалари” кўргазма-савдоси ўтказилади

Тошкентда биринчи марта “Ўзбекистон совғалари” кўргазма-савдоси ўтказилади
Кўргазма Тошкент шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасида 22-23 сентябрь кунлари ​“Ҳунарманд” уюшмаси, Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Савдо-саноат палатаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилади.

“Ўзбекистон совғалари” кўргазма-савдоси ҳунармандликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқарилган ёдгорлик турларини кенгайтириш ва уларнинг оммабоплигини аниқлаш, сифат ва дизайн устида иш олиб бориш, чет эллик меҳмонларнинг маҳсулотларимизга бўлган талаб ва эҳтиёжини ўрганишга хизмат қилиши шубҳасиз.

– Унда юздан ортиқ моҳир ҳунармандлар ноёб асарлари билан иштирок этади, – дейди “Ҳунарманд” уюшмаси раис ўринбосари Акобир Ҳакимов. – Энг муҳим янгилик эса иштирокчиларнинг маҳорат дарсларида иштирок этишидир. Улар ўз кўллари билан лойдан кўза ясаб кўришлари, ипакдан мато тўқишлари, дўппига нақш тикишлари, бешик ясаш жараёнларида бевосита иштирок эта олишади.

Бошқаларида бўлгани каби бу тадбир ҳам дорбоз ўйинлари, кураш мусобақалари, миллий урф-одатларимиз намойиши, қўғирчоқбозларнинг қизиқарли томошаларисиз ўтмайди.

ЎзА
2 881