ЎзА Ўзбек

28.08.2018 17:17 Чоп этиш версияси

Тошкентда ҳайдовчилар хавфсизлик камарини тақиш қоидасига кўпинча риоя этишмайдими?

Тошкентда транспорт воситаларининг бошқарувида қоидабузарликлар тез-тез кўзга ташланиб туради. Ҳайдовчиларнинг бир-бирини ҳурмат қилмаслик, йўл бермаслиги ҳолатлари ҳам кўп учрайди. Умуман олганда, бир кун ичида Тошкентда қанча йўл-транспорт ҳодисалари ва қоидабузарликлар содир этилади?

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ЙПХБ ва Миллий гвардия шахсий таркиби хизматга жалб этилиб, 27 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаган жами 398 та ҳолат аниқланган. Унга кўра 15 нафар маст ҳолатда автомобиль бошқарган ҳайдовчи, 12 та светофорнинг қизил чироғига тўхтамаган, 22 та тегишли ҳужжатларсиз ҳаракатланган ҳайдовчилар, 2 та ЙПХ ходимига бўйсунмаслик ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, мавжуд тўловларни амалга оширмай (рухсатномасиз) қорайтирилган ойнали автомобиль бошқарган 2 нафар фуқарога нисбатан чора кўрилган. Ундан ташқари 32 та одам ташиш қоидаларининг бузилиши, 52 та йўл белгиларига риоя қилмаслик, 3 та майда тўқнашув содир этганлар ва яна 113 та бошқа қоидабузарликлар аниқланган.

Статистикага кўра, Тошкент шаҳар ҳайдовчиларининг аксарияти хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланади. Ана шундай ҳайдовчилар кеча 110 нафарни ташкил этган.

Анора Содиқова, ЎзА
6 415