ЎзА Ўзбек

12.01.2019 17:00 Чоп этиш версияси

Тошкентда ҳарбий хизматчилар учун янги уйлар фойдаланишга топширилди

Тошкентда ҳарбий хизматчилар учун янги уйлар фойдаланишга топширилди

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Олмос маҳалласида Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари учун имтиёзли ипотека кредитлари асосида 904 та хонадондан иборат 31 та уй фойдаланишга топширилди. 

Уй калитларини ўз эгаларига топшириш маросимида мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-майор Баҳодир Қурбонов, туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, янги хонадонга кўчиб ўтаётган ҳарбий хизматчиларни қутладилар. 

Мазкур уйлар замонавий услубда қурилган бўлиб, шинам ва ҳар томонлама қулай хонадонларга кирган кишининг кўнгли ёришади. 

“Ўғлим ўн саккиз йилллик фаолияти давомида бир нечта вилоятда хизмат қилди. Оиласи билан етти марта ижара уй алмаштирган. Набираларим Хуршиджон ва Элбек бири беш марта, бири уч марта мактабдан мактабга кўчди. Бугун эса улар ўзларининг Ватанига эга бўлди, мен бундан жуда ҳам ҳурсандман” – дейди подполковник Ўткир Сатторовнинг онаси Фароғат Мақсудова. 

Таъкидлаш керакки, 2018 йилда Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари учун айнан шу маҳаллада 18 та уйда жойлашган 540 та хонадон имтиёзли ипотека кредитлари асосида топширилган эди. Жорий йилда эса ушбу кўрсаткич деярли икки баробарга ошган. Бу ҳам бўлса ҳукуматимиз томонидан ҳарбий хизматчиларга қаратилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир. 

2.JPG

3.JPG

4.JPG

5.JPG

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати​​

ЎзА
2 872