ЎзА Ўзбек

27.04.2020 Чоп этиш версияси

Тошкентда 12 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Тошкентда 12 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 12 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тўлиқ соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайган беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан. 1 нафари Бухоро вилоятидан, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Ушбу клиникада айни пайтга қадар 110 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 122 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 103 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 892 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2 720
ЎзА