ЎзА Ўзбек

10.02.2019 17:04 Чоп этиш версияси

Тошкент яна бир нуфузли анжуманга мезбонлик қилади

Тошкент яна бир нуфузли анжуманга мезбонлик қилади

19-20-февраль кунлари Тошкентда “Марказий Осиёда ўзаро муштараклик: таҳдидлар ва янги имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қутлов нутқини сўзлаши кутилмоқда.

Конференция давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларини амалга ошириш доирасида ўтказилмоқда.

Конференция Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ташкил этилади.

Форумга Афғонистон, АҚШ,Белгия, Буюк Британия, Дания, Эрон, Германия, Грузия, Ҳиндистон,Исроил, Испания, Италия, Қозоғистон, Канада, Миср, Хитой, Кувайт, Озарбайжон, Қирғизистон, Латвия, Малайзия, Нидерландия, Покистон, Полша, Россия, Саудия Арабистони, Таиланд, Туркия, Венгрия, Украина, Ўзбекистон, Финляндия, Франция, Швеция, Япония таҳлилий марказларнинг 100 дан ортиқ вакиллари таклиф этилган бўлиб, улар минтақавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва хавфсизлик, савдо, транспорт, сувдан фойдаланиш, таълим ва илм-фан соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

Тадбирда Европа Иттифоқи, Шимолий кенгаш, Америка давлатлари ташкилоти, Арктика маслаҳатлашув кенгаши минтақавий тузилмалари, шунингдек, Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти, Европа инвестицион банки ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари ҳам иштирок этади.

ЎзА
9 073