Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

31.07.2018 18:38 Чоп этиш версияси

Тошкент вилоятида уч кунда 359 та қоидабузарлик аниқланди

Тошкент вилоятида уч кунда 359 та қоидабузарлик аниқланди
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилояти ҳудудида рейд тадбирлари давом этмоқда.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 28, 29, 30 июль кунлари Ангрен, Чирчиқ шаҳарлари ва Бўка туманида ўтказилган профилактик рейд тадбирлари давомида жами 359 нафар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, транспорт воситалари вақтинчалик ушлаб туриш жарима майдончасига қўйилди.

Эгасини қисқа муддатга тарк этиб, “дам олаётган автомобиллар”дан 14 тасининг ҳайдовчилари маст ҳолатда автомашина бошқаргани аниқланди. Шунингдек, 27 та автомашина ойналарининг туси ўзгартирилгани сабаб жарима майдончасига олиб борилди. Қолган 318 та транспорт воситаси тегишли ҳужжатларсиз, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмагани, яъни ҳайдовчилар газда ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқаргани ҳамда ички ишлар идоралари ходимининг қонуний талабларига бўйсунмагани боис вақтинча олиб қўйилди. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда рейд тадбирлари Нурафшон шаҳар ва Ўртачирчиқ туманида давом этмоқда.

ЎзА
4 737