Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг олтинчи чақириқ ўн тўққизинчи сессиясида ҳудуд аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларни қондириш, бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенати аъзолари, депутатлар, сектор раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов томонидан мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот берилди.

Маълумки, Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган видеоселектр йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан муҳим вазифалар белгиланган эди. Шу асосида 2021 йил май ойига қадар вилоят аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш ва бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақадида зарурий ҳисоб-китоблар амалга оширилди.

Қайд этилганидек, вилоятда аҳоли эҳтиёжига талаб этиладиган маҳсулотларни сақлаш учун қуввати 16,4 минг тонна бўлган 88 та омборхона мавжуд бўлиб, май ойига қадар маҳсулотларни тўлиқ сақлаш имконияти яратилган. Аҳолининг гўшт, картошка, гуруч, ун ва тухумга бўлган эҳтиёжи тўлиқ равишда ички имкониятлар ҳисобидан қопланади. Фақат иккита маҳсулот шакарни ва ўсимлик ёғининг бир қисмини ташқаридан олиб келишимиз лозим бўлади.

Ўз навбатида, етишмайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келувчи тадбиркорларга барча шароитларни яратиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Бундан ташқари, Бўка туманида янгидан ташкил этилган “Эстрн премиум-райс” масъулияти чекланган жамиятига 610 гектар майдон шоли етиштириш учун ажратиб берилган. Вилоятдаги шоли етиштирувчи субъектлардан шолини ҳарид қилиш орқали йиллик қуввати 3,6 минг тонна қайта-ишлаш қувватига эга корхона фаолиятини бошлайди.

Сессияда истеъмолдан ортиқча етиштириладиган маҳсулотларни тизимли назорат қилиш жараёнларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 860 тонна картошка, 6,5 минг тонна сабзи, 5,2 минг тонна пиёз, 35,8 минг тонна гўшт, 172 миллион дона тухум Тошкент шаҳри бозорларига йўналтирилади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида вилоятга бириктирилган “Яшил бозор” худудига етказиб бериладиган маҳсулотлар алоҳида назоратга олиниб йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етиштирувчи субъектлар график асосида бириктирилади.

Бозорларда нарх-наволар барқарорлигини таъминлаш мақсадида 4 та сектор раҳбарлари бошчилигида иқтисодий комплекс ва депортамент ходимлари томонидан ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, бозорларда кунлик назорат олиб борилади.

photo_2020-10-24_14-46-49.jpg

Ўрнатилган мониторинг натижаларига кўра ҳар 15 кунда йўл қўйилган камчиликлар ва амалга ошириладиган ишлар бўйича барча сектор раҳбарлари иштирокида мухокамалар ўтказилиб зарур ҳолларда мутасадди раҳбарларга чоралар кўрилади.

Ўтказилган савол-жавоблар давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда Филиппин, Япония, Хитой каби кўплаб хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ташкил этиш борасида лойиҳаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Унда асосан замонавий тажрибалар асосида ишни ташкил этиш, аҳоли даромадини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Вилоятдаги 1 минг 31 та маҳаллаларда аҳолига қулай арзонлаштирилган кичик микробозорлар ташкил этилади. Бунда асосий эътибор ҳозирги карантин пайтида озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш учун ҳудуд марказларидаги деҳқон бозорларига қатнашининг олди олинади. Шаҳарларда махсус савдо мажмуаларини кўпайтириш ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, боғдорчилик ва деҳқон хўжаликлари ерларидан унумли фойдаланиш, боғларнинг қатор ораларида сабзавот етиштириш борасида сўз юритилди. Жумладан, бу йил ғалладан бўшаган 100 минг гектар майдонга такрорий экинлар экилган бўлиб, ундан тахминан 1 миллион тонна маҳсулот етиштириш режалаштирилган.

Сессия кун тартибига кўра, вилоят сектор раҳбарлари ўз ҳудудида яратилган тизим ва бозордаги шарт-шароит тўғрисида ахборот берди.

Шундан сўнг, жойларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, нархларнинг суъний равишда оширилишини олдини олиш, арзон ва сифатли маҳсулотлар савдо тизимини йўлга қўйишда туман, шаҳар кенгашлари депутатларини фаол бўлиши зарурлиги айтиб ўтилди. Айниқса, бошланаётган қиш мавсуми олди чекка ҳудудлардаги қишлоқ аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида кўчма савдо расталари ташкил этиш, кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда сотиш борасидаги таклифлар билдирилди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти