ЎзА Ўзбек

23.01.2018 15:21 Чоп этиш версияси

Тошкент вилоятида оғуфурушлар фош этилди

Жорий йилнинг 11 январь куни Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда ҳудудда яшовчи, 1990 йилда туғилган К.Азимовнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйи гумонланиб текширилганда, оғилхонасидан қуритилган ҳолатда қутига солинган вазни 18,8 грамм “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланди.

Бекобод шаҳрида ҳам 18 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида 1967 йилда туғилган О.Кенжаев холислар иштирокида гумонланиб текширилганда, унинг ёнида оқ рангли полимер пакетга ўралган “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги ички ишлар ходимлари томонидан аниқланиб, расмийлаштирилди.

Ҳар икки ҳолатда ҳам айбланувчилар ушбу оғуни ўзлари истеъмол қилиш учун сақлаётганини маълум қилган. Ушбу ҳолатлар бўйича уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
10 688