ЎзА Ўзбек

24.08.2018 14:06 Чоп этиш версияси

Тошкент вилоятида хотин-қизларининг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги старт олди

Тошкент вилоятида хотин-қизларининг инновацион тадбиркорлик ҳафталиги старт олди

Қибрай туманида ўтказиладиган мазкур ҳафталик доирасида ҳунарманд ва тадбиркор аёлларнинг Инновацион ярмаркаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ихтирочи аёллар Маркази томонидан ташкил этилаётган мазкур ҳафталик хотин-қизларни тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг фаолиятига инновацион ёндашувни жорий қилиш ҳамда аёлларнинг бизнес лойиҳаларини амалга оширишларига кўмаклашишдан иборат.

Ихтирочи хотин-қизларнинг инновацион тадбиркорлик ҳафталигида туманнинг 86 маҳалларида истиқомат қилувчи 400 дан ортиқ тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини бошламоқчи бўлаётган, бандлиги таъминланмаган ва имконияти чекланган хотин-қизлар иштирок этадилар.

5d8324bf-8b63-4c2f-8829-3db68b6fd40a.jpg

Ҳафталик доирасида оғир турмуш шароитида яшаётган ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ҳунармандчиликнинг 12 та йўналиши бўйича маҳорат дарслари ўтказилади. Маҳорат дарсларида иштирок этган хотин-қизлар ўз қизиқишлари асосида «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан устозларга бириктирилиб, уларга меҳнат дафтарчалари очилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

ЎзА
4 751