ЎзА Ўзбек

12.07.2019 Чоп этиш версияси

Тошкент вилоятида фармацевтика соҳасида 2 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда

Тошкент вилоятида фармацевтика соҳасида 2 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган матбуот анжуманида айтилди. Анжуман Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Президентимизнинг жорий йил 10 апрелдаги “2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Айни пайтда агентлик томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан мутахассислар маълумотлари тингланмоқда. Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида Агентлик фаолияти тасдиқланган “Йўл харитаси” ва унинг ижроси бўйича қабул қилинган бир қатор қарорлар билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилди. 

Жумладан, 2019 йилнинг 5 ойи мобайнида қиймати 40,52 миллион долларлик 9 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилган бўлиб, улардан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 8,72 миллион АҚШ долларини, корхоналар маблағлари 99,44 миллиард сўмни, банк кредитлари 178,87 миллиард сўмни ташкил этди. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 511 та янги иш ўрни яратилди. Хорижий ва халқаро молия институтларининг маблағлари иштирокида Тошкент вилоятида умумий қиймати 10,6 миллион АҚШ долларига тенг 2 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

2 483
Моҳигул Қосимова, ЎзА