ЎзА Ўзбек

25.04.2019 Чоп этиш версияси

Тошкент вилоятида аёллар ва ёшлар жиноятчилиги камайдими ёки...

Тошкент вилоятида аёллар ва ёшлар жиноятчилиги камайдими ёки...

Жорий йилнинг биринчи чорагида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти, туман ва шаҳар судлари томонидан 1 минг 380 шахсга нисбатан 1 минг 51 та жиноят иши кўриб чиқилган.

Тамомланган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30,8 фоизга камайган. 211 та жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилиб, 12 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми ва ажримлари чиқарилган.

Судланувчи шахсларнинг 9,4 фоизини аёллар, 42,1 фоизини ёшлар ташкил этгани ҳолда, вилоятда аёллар жиноятчилиги ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,3 фоизга, ёшлар ўртасида эса 28,6 фоизга камайган.

Жиноят ишларини судда кўришда тегишли жамоат ташкилотлари вакиллари иштироки таъминланиб, улар томонидан билдирилган кафиллик хатлари асосида 44 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган турдаги жазолар тайинланган.

photo5316991327596030452.jpg

Бу ҳақда Тошкент вилояти Жиноят, Фуқаролик, Маъмурий ва Иқтисодий судлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилинди.

Президентимизнинг 2018 йил 13 июлдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказилиши белгиланган эди.

Мазкур фармон ижроси юзасидан Жиноят ишлари бўйича вилоят судида ташкил этилган навбатдаги анжуманда вилоят судлари томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

– Жорий йилнинг дастлабки уч ойида 4 минг 928 та фуқаролик иши кўриб, тамомланди, – дейди Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси Олимжон Исмоилов. – Улардан 4 минг 120 таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган бўлиб, 3 минг 454 та даъво қаноатлантирилди. Шунингдек, даъвогар талабидан воз кечганлиги, тарафлар келишув битимини тузганлиги, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар эр-хотин ярашганлиги каби сабаблар билан 284 та иш тугатилди.

photo5316991327596030454.jpg

Шу даврда вилоят маъмурий судларига 4 минг 513 та ариза ва даъво келиб тушган. Улардан 3 минг 347 таси мазмунан кўриб чиқилиб, 2 минг 787 та даъво аризаси қаноатлантирилган. 371 таси рад қилиниб, 150 та даъво кўрмасдан қолдирилган.

Келиб тушган ишларнинг 1 минг 648 таси маъмурий-ҳуқуқий, 1 минг 672 таси фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга тегишлидир.

1 610
А.Худойқулов, ЎзА