ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Тошкент вилоятида “Ҳаракат хавфсизлиги 15 кунлиги” ўтказилмоқда

Тошкент вилоятида “Ҳаракат хавфсизлиги 15 кунлиги” ўтказилмоқда

Президентимизнинг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъмилаш ҳамда вилоят ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаб, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва бу борада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Тошкент вилоятида “Ҳаракат хавфсизлиги 15 кунлиги” тадбири ўтказилмоқда. 

Мазкур тадбир 1-15 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ фуқаролардан ушбу тадбирда фаол иштирок этишни сўрайди.

Рустам АСҚАРОВ,
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
матбуот бўлинмаси бошлиғи.

2 187
ЎзА