ЎзА Ўзбек

11.08.2018 18:20 Чоп этиш версияси

Тошкент вилоятида 15 туристик фирма ташкил этилди​

Тошкент вилоятида 15 туристик фирма ташкил этилди​

Жорий йил 7 ойи мобайнида Тошкент вилоятида 15 туристик фирма ташкил этилди. Ангрен шаҳар, Паркент ва Юқори Чирчиқ туманларида 3 туризм ахборот маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Шу даврда 109,5 миллиард сўм инвестиция ўзлаштирилиб, 72 туристик объект барпо этилган. Бир миллион нафардан зиёд сайёҳлар ташрифи кузатилган.

Ушбу маълумот вилоят туризмни ривожлантириш департаменти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида“ги қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилган мулоқотда маълум қилинди.

Йиғилишда вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳрида меҳмон уйларини ташкил этиш имкониятлари муҳокама этилиб, бу борада аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот ишларини янада кучайтириш, шунингдек, туристик объектларда Wi-Fi зонасини ташкил этиш, мобил алоқа сифатини ошириш юзасидан зарур чоралар белгилаб олинди.

А. Худойқулов, ЎзА
5 663