Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.03.2018 08:57 Чоп этиш версияси

Тошкент вилояти ёшларининг 300 та муаммоси ҳал этилди

Тошкент вилояти ёшларининг 300 та муаммоси ҳал этилди
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар сиёсий партиялар ва депутатлик бирлашмалари олдига фаол ишлаш масъулиятини қўяди.

Темурийлар тарихи давлат музейида ўтказилган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгашининг навбатдаги пленуми шундай долзарб масалаларга бағишланди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси чора-тадбирлар дастурига кўра, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари жойларда бўлиб, аҳоли ҳаёти ва яшаш тарзи билан яқиндан танишмоқда. Ташкил этилган сайёр қабуллар давомида аҳолини қийнаётган 330 масала чуқур ўрганилиб, улардан 288 таси ижобий ҳал этилди. Мутасадди ташкилотларга 748 та депутатлик сўрови юборилди. Ёшларга доир 292 муаммо ўз ечимини топди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА мухбири
4 469