Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.01.2018 12:45 Чоп этиш версияси

Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

Илгари Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дониёр Турсунов Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига илгари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келган Тўрақул Арзиқулов тайинланди.  

ЎзА
9 220