Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.09.2017 16:16 Чоп этиш версияси

Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон Республикасининг “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди

Муҳокамада сўзга чиққан “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров, Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиев ва бошқалар мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичи аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётганини қайд этди.

Бу борада қабул қилинган қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар соҳани замонавий талаблар асосида янада такомиллаштириш, илғор технологияларни жорий этиш, пировардида, халқимизга тез ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишга эришишга хизмат қилмоқда.

Партия аҳоли ўртасида талаб юқори бўлган тиббиёт муолажаларига, жумладан, трансплантология тиббий хизматига рухсат беришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва у Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида умумий муҳокамага қўйилди.

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади замонавий фан ва тиббиёт амалиёти ютуқларини ҳисобга олган ҳолда инсон органлари, тўқима ва ҳужайраларини трансплантация қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Давра суҳбатида ушбу соҳадаги хорижий тажриба ҳамда қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар атрофлича муҳокама этилиб, иштирокчиларнинг таклифлари тингланди, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Улуғбек Асроров, ЎзА
1 266






Все о погоде - Pogoda.uz