ЎзА Ўзбек

14.02.2020 Чоп этиш версияси

Тошкент тиббиёт академияси ректори халқаро Кенгаш Президиуми аъзолигига сайланди

Тошкент тиббиёт академияси ректори халқаро Кенгаш Президиуми аъзолигига сайланди

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири М.А.Мурашконинг таклифига биноан Москва шаҳрида тиббий ва фармацевтика олий ўқув юртлари ректорлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида Кенгаш раисининг таклифига биноан ушбу Кенгаш Президиуми аъзоларининг 11 кишидан иборат янги таркиби тасдиқланди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Кенгаш аъзоларининг бир овоздан қабул қилган қарорига биноан Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Л.Н.Туйчиев Кенгаш Президиуми аъзолигига сайланди.

Ушбу кенгашда профессор Л.Н.Туйчиевнинг иштироки Ўзбекистон ва Россиянинг тиббиёт университетлари ўртасидаги икки томонлама шерикликни мустаҳкамлашга, дунёнинг етакчи тиббиёт университетлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга, шунингдек, тиббий таълимни ривожлантириш ва халқаро таълим лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишда муҳим масалаларни ҳал этишга ёрдам беради.

Шунингдек, профессор Л.Н.Туйчиевдан ташқари тиббиёт ва фармацевтика университетлари ректорлари Кенгаш Президиумининг янги таркибини ҳам сайлади.

715
ЎзА