ЎзА Ўзбек

10.12.2018 14:06:22 Чоп этиш версияси

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига янги ректор тайинланди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Онорбоев Баҳодиржон Очилбоевич Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ахборот хизмати маълумот берди.

Баҳодиржон Онорбоев 1971 йилда туғилган, 1993 йилда Тошкент давлат университетини математика мутахассислиги бўйича тамомлаган, техника фанлари доктори.

У мазкур лавозимга тайинланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти Узлуксиз таълим тизимида ислоҳотларни мувофиқлаштириш масалалари шўъбасининг мудири лавозимида ишлаб келган.​