ЎзА Ўзбек

16.08.2018 17:13 Чоп этиш версияси

Тошкент шаҳрида қўл радарларидан фойдаланиш тақиқланди

Тошкент шаҳрида қўл радарларидан фойдаланиш тақиқланди
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг кўрсатмасига биноан ЙПХ инспекторлари томонидан маънан эскирган қўл радарларидан фойдаланилмайди. 

Тезликни белгиланган меъёрдан ошириш билан боғлиқ қоидабузарликлар ҳозирда автомат-стационар ва мобиль радарлар ёрдамида аниқланмоқда. Бу эса ўз навбатида, жараёнда инсон омили иштирокининг олдини олади. Мазкур аппарат-дастурий комплекси реал вақт режимида автоматик равишда қоидабузарликларни қайд этади ва симсиз алоқа орқали автомобиль рақами, сана, вақт ва воқеа жойидан иборат бўлган маълумотларни «Ўзбекистон почтаси»нинг Тошкент шаҳар филиали маълумотларни қайта ишлаш марказига юборади. Қоидабузар ҳам бу ҳақда почта орқали хабардор қилинади.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

ЎзА
6 795