ЎзА Ўзбек

16.08.2018 12:12 Чоп этиш версияси

Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича эксперимент ўтказилади

Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича эксперимент ўтказилади

Президентнинг 2018 йил 15 августда “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2018 йил 15 августдан 2019 йил 15 августгача Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича эксперимент ўтказилиши белгиланди.

Фармон билан эксперимент ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкалари ажратиш, давлат мулки объектларини реализация қилиш ва ижарага бериш бўйича қарорларини қабул қилиш учун кичик саноат зоналари дирекцияси функцияларини хусусий бошқарувчи ташкилотларга бериш масаласини келишиш ва маъқуллаш ишчи гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Эксперимент доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳар ҳафта инвестор куни ўтказилиши жорий этилди.

Шунингдек, Фармонга мувофиқ, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини ўз балансида сақловчилар Тошкент шаҳар ҳокимлиги сўров жўнатган вақтдан кейин бир ой муддатда объектдан самарали фойдаланиш таклифларнинг тақдим этилмаганлиги фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини инвестиция келишуви асосида реализация қилиш ёки бериш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш учун асос бўлади.

ЎзА
4 863