Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

12.09.2018 18:52 Чоп этиш версияси

Тошкент шаҳрида қанча бола соғломлаштирилди?

Бу ҳақида пойтахтимизда Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан жорий йилги соғломлаштириш мавсуми якуни бўйича анжуманда маълум қилинди.

Унга кўра, жорий йилда Тошкент шаҳри бўйича 27 стационар оромгоҳларда 30 мингдан зиёд болалар соғломлаштирилган. Мактаблар қошида ташкил этилган 66 кундузги оромгоҳларда эса 24 мингдан зиёд болалар дам олган.

Анжуманда жорий мавсумда энг намунали фаолият кўрсатган оромгоҳлар, ходимлар, хўжалик органлари, ҳокимликлар, ҳамкор идора ва ташкилотлар “Энг намунали стационар болалар оромгоҳи”, “Энг намунали кундузги болалар оромгоҳи”, “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи”, “Энг масъулиятли ташкилотчи” каби 13 номинация бўйича рағбатлантирилди.

Даврон Суннатов, ЎзА