ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Тошкент шаҳрида 33 нафар бемор тузалди, соғайганлар 2525 нафарни ташкил қилмоқда

Тошкент шаҳрида 33 нафар бемор тузалди, соғайганлар 2525 нафарни ташкил қилмоқда

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 17 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 9 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 8 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 4 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 12 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. 

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 873 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 906 нафарга етди. 

Шундай қилиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2525 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

1 516
ЎзА