Юртимизга ёшлик, гўзаллик фасли баҳор кириб келмоқда. Анъанага мувофиқ мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида мевали ва манзарали кўчатлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар прокурорининг Миробод тумани ёшлари билан учрашуви доирасида “Яшил ташаббус” шиори остида Фармацевтика институти олдидаги ер майдонига манзарали кўчатлар ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Элбек Инамжонов, туманнинг тўрт сектор раҳбари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши вакиллари, талаба-ёшлар иштирок этди.

11.jpg

Маълумки, Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан пойтахт ҳудудида “11 миллион дарахт” акцияси кўтаринки руҳда давом этмоқда. Акция доирасида туманларнинг ҳар бирида бир миллион донадан дарахт экиш режалаштирилган.

Мазкур акция дарахтзорларнинг камайиб бориши, дунёда юз бераётган иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш, кенг жамоатчиликни ихтиёрий бирлаштириб, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратиш, фуқароларда масъуллик туйғусини уйғотиш мақсадида ташкил этилган.

– Тошкент шаҳар прокуратураси пойтахтдаги тўртта сектор раҳбари ва кенг жамоатчилик билан биргаликда ҳар бир туманда бир миллионтадан дарахт экиш акциясини ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди, – деди Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси Бобур Абдуллаев. – Бугунги кунда ҳар бир туманда мазкур акция кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Кўчат экишда нафақат кўнгилли ёшлар, балки раҳбарлар ҳам фаол қатнашмоқда.

Акция доирасида Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Э.Иномжонов, туманнинг тўрт сектор раҳбари Тошкент фармацевтика институтининг талабалар турар жойида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Институтнинг 1-сонли талабалар турар жойи ўтган йили фойдаланишга топширилган. Айни пайтда унда 330 талаба истиқомат қилади. Бу ерда талабалар учун барча шароит яратилган.

Президентимиз илгари сурган 5 ташаббус доирасида талабаларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида алоҳида хона ажратилиб, керакли асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Талабалар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида компьютер хонаси ҳам ташкил этилган. Бинода интернет тармоғидан бепул фойдаланиш имконияти яратилган. Кутубхона фаолият юритмоқда. Талаба-қизлар ҳунар ўрганишини ташкил этиш мақсадида тикув хонаси ҳам ишлаб турибди. Институт раҳбарияти уларга иккита тикув машинаси олиб берган.

Талабалар 5 ташаббус ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларни намойиш этди. Ёш шоир Азизбек Очилбоевнинг “Орзулар қаноти” шеърий китобининг тақдимоти ўтказилди.

– Тўққиз ёшимдан буён назм йўналишида ижод қилиб келмоқдаман, – деди Азизбек Очилбоев. – Ўн йилдан буён биринчи шеърий китобимни чиқаришни орзу қилар эдим. Бироқ моддий маблағ борасида муаммо юзага келганди. Туман прокурорининг қўллаб-қувватлаши билан “Орзулар қаноти” номли илк шеърий тўпламим чоп этилди. Раҳбарларнинг ёшларга бўлган бундан эътиборидан бошим кўкка етди.

Шу куни Миробод туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида волейбол бўйича умумтаълим мактаб ўқувчи-қизлари ўртасида “Прокурор кубоги” мусобақасининг финал босқичи ўтказилди.

Унда тумандаги 125-сонли мактаб ўқувчилари учинчи, 94-мактаб ўқувчилари иккинчи, 294-сонли мактаб ўқувчилари эса фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Э.Иномжонов, туманнинг тўрт сектор раҳбари ғолибларга кубок, диплом, медаль ва эсдалик совғаларини топширди.

“Тошкент шаҳрида 11 миллион дарахт” акцияси 11 туманда давом этмоқда. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент шаҳрида “11 миллион дарахт” акцияси давом этмоқда