Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

06.09.2018 16:23 Чоп этиш версияси

Тошкент шаҳри қиёфасига кўрк берувчи яна бир таклиф

Тошкент шаҳри қиёфасига кўрк берувчи яна бир таклиф

Тошкент шаҳри кўчаларидаги йўлак ёритиш устунларини LED чироқлари ўрнатилган замонавий устунларга алмаштириш таклиф этилмоқда.

Ушбу лойиҳа Тошкент қиёфасига ўзгартириш киритиш ва албатта, даромад олиш мақсадида “QFI Media” хусусий корхонаси томонидан таклиф этилган. Компания вакилининг маълумот беришича лойиҳанинг умумий қиймати 1 млн. АҚШ доллари бўлиб, йиллик товар айланмаси 380-500 минг АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳага кўра, шаҳарда LED ёритгичли замонавий кўринишдаги устунлар ўрнатилиб, унинг ўнг қисмида кўча номи ва чап тараф мониторида реклама жойлаштирилиши кўзланган. Яъни корхона реклама билан бирга, шаҳарнинг ёритилишига ҳам ҳисса қўшади.

64ce0405-4730-4aaf-93bf-c9edc146ab36.jpg

Шунингдек, компания умумий реклама жойининг 14 фоизини ижтимоий рекламаларга ажратишни кўзлаган. Янги корхонада 30 та иш ўринлари ажратилиши кутилмоқда. 

Ушбу лойиҳа бугун, Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтган очиқ эшиклар кунида таклиф этилди. Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан тузилган комиссия ушбу лойиҳани қўллашга рухсат берса, жорий йилнинг октябрь ойларидан кўчалардаги айрим йўлаклар LED чироқлари билан ёритилади.

ЎзА