ЎзА Ўзбек

30.06.2018 14:46 Чоп этиш версияси

Тошкент шаҳри бекатларидаги барча маркетлар ёпилади

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ёшлар марказида бўлиб ўтган ёшлар учрашувда бу ҳақда айтиб ўтди.

У, аввало, пойтахтимиз ёшларини мамлакатимизда биринчи марта нишонланаётган байрам – Ёшлар куни билан чин қалбдан самимий табриклади. Шундан сўнг ёшлар билан самимий мулоқотга киришиб, уларнинг фикрлари, таклифлари, илтимосларини тинглади.

Ёшлар вакилларидан бирининг пойтахтда жойлашган бекатларда ёшлар кутубхонаси, wi-fi ҳудудлари ва бошқа имкониятларга эга кичик ёшлар маркази ташкил этиш лойиҳасини тинглар экан, шундай жавоб қайтарди.

– Буни бекатлардан бошқа ерда ташкил этсак мақсадга мувофиқ, чунки бекат транспортлар, автобуслар тўхташи учун. Кўпчилик «дўкон» қурмоқда натижада машиналар тўхтаб, жамоат транспортлари ҳаркат халақит қилмоқда. Яқин кунларда бекатларда дўкон бўлмайди. Бекат бекатлигича қолади, – деди Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев.

Инобат Аҳатова, ЎзА
9 923