Тошкент шаҳри аҳолиси қанчага кўпайди?
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 2 586 851 кишини ташкил этди.
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 2 586 851 кишини ташкил этди.
Туманлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида 369,6 минг кишини, энг кам аҳоли сони Бектемир туманида 35,4 минг кишини ташкил этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри бўйича аёллар сони 1 322, 3 минг кишини, эркаклар сони эса 1 264, 6 минг кишини ташкил қилди. Кўрсаткичлардан шуни кузатиш мумкинки, аёллар сони эркаклар сонидан 2,2 фоизга кўпроқ.
Нилуфар Муродова