ЎзА Ўзбек

18.10.2020 Чоп этиш версияси

Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилади

Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларга қўлқоп бепул тақдим этилади

Жорий йил 19 октябридан жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилади. 

Бу ҳақда ЎзАга Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Бунда ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.

Йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартибининг жорий этилишидан ягона мақсад фуқаролар саломатлигини асрашдир.

2 514
ЎзА