ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Тошкент шаҳар округ қўшинлар қўмондони Ҳалима Худойбердиева Ижод мактабида

Тошкент шаҳар округ қўшинлар қўмондони Ҳалима Худойбердиева Ижод мактабида

Гулистон шаҳри Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактабида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. 
 
Тадбирга Тошкент шаҳар округ қўшинлар қўмондони полковник Зокир Сайфиддинов ҳамда Сирдарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи майор Ойбек Қувватовлар ташриф буюришди.

photo5253622113095494935.jpg

Тадбир қатнашчилари сўзга чиқиб, Ижод мактаби ўқувчиларини Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклади. 

— Дунё цивилизацияси бешигини тебратган Қомусий олимларимиз ҳам айнан Ўрта Осиёда улғайган, – дейди Тошкент шаҳар округ қўшинлар қўмондони полковник Зокир Сайфиддинов. – Ижод мактабининг ўқувчилари ҳам келажакда мана шундай аждодларимизга муносиб бўлиб Ўзбекистон номини дунёга танитади.

Бундай қулай шароитларга эга бўлган муҳташам мактаб, ҳаттоки, Тошкентда ҳам йўқ. Шунинг учун сизлар шукроналик ила фақат олға интилмоғингиз керак.

photo5256174307216829930.jpg

Тадбирда Ижод мактабининг истеъдодли ўқувчилари томонидан ҳарбийларимиз ва Ватан мадҳи улуғланган шеър ва қўшиқлар ижро этилди. Ватанпарварлик руҳидаги саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Тадбир сўнгида Ижод мактабининг раҳбари, шоир Муҳаммад Исмоил ҳарбий меҳмон — Сайфиддинов Зокир Эркинбоевичга ўзининг китобларини совға қилди. Ҳарбий меҳмон ушбу китобдаги шеърлардан ҳарбийларнинг саф машқларида фойдаланишини тўлқинланиб гапирди.

ШОҲИСТА МАМАДАЛИЕВА,
Ҳалима Худойбердиева номидаги Ижод мактаби ўқитувчиси.

1 959
ЎзА