Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.05.2018 12:30 Чоп этиш версияси

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қатор тайинлов

Тошкент шаҳар ҳокимлигида қатор тайинлов
Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида ўтказилган йиғилишда Арипов Кахрамон Турсунович Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Каримов Феруз Фархадович Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари, Мирхидоятов Тохир Шарапович “Сувсоз” Давлат унитар корхонаси бошқарувчиси этиб тайинланди. 

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Арипов Кахрамон Турсунович Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари, Каримов Феруз Фархадович Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи бош мутахассиси, Мирхидоятов Тохир Шарапович “Тошкент агро захира хизмат” Давлат унитар корхонаси директори сифатида фаолият олиб борган. 

bcf18c74-b1a6-4231-96e3-85892d0d5ba0.jpgАрипов Кахрамон Турсунович 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Молия Институтини 1995 йилда тамомлаган. 2002-2005 йилларда Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи, 2005-2007 йилларда "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси, 2017-2018 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари, лавозимларида ишлаган. 





5423b0cf-b97b-4cf4-b683-39b2aaac0ae9.jpgКаримов Феруз Фархадович 1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ислом университетини 2008 йилда тамомлаган. 2008-2009 йилларда Олий Мажлиси Сенати девонининг моддий-техника таъминот бўлими техниги, 2011 - 2017 йилларда - Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси лавозимларида ишлаган.







f1815b56-7de9-4500-8fc1-800ef5e84a4b.jpgМирхидоятов Тохир Шарапович 1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент темир йўл муҳандислари институтини 1982 йилда тамомлаган. 2003-2012 йилларда «Сувсоз» Давлат унитар корхонаси бошқарувчиси, 2012-2015 йилларда Қурилиш ва инвестиция дастурлари департаменти бошлиғи, 2015-2017 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

ЎзА
5 408