ЎзА Ўзбек

18.09.2018 16:26 Чоп этиш версияси

Тошкент шаҳар ҳокимияти Ботаника боғини кўнгилочар масканга айлантирмоқчи

Тошкент шаҳар ҳокимияти Ботаника боғини кўнгилочар масканга айлантирмоқчи “Бир йил ичида Ботаника боғи ёшларнинг энг севимли жойига айланади”, дейди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Ҳусниддин Эргашев. Унинг айтишича бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ваъда берган.

Ҳусниддин Эргашевнинг “Ўзбекистон 24” радиоканалининг жонли эфирга узатилувчи “Radioface” дастурида маълум қилишича Ботаника боғида тез орада концерт дастурлари учун шароит яратилиб, саҳналар, очиқ майдонлар ташкиллаштирилади ва ёшлар учун автомат ўйинлари қўйилади. Ҳокимият вакилининг бу фикри “Radioface” лойиҳаси журналистида хавотир уйғотди. Журналист “Ботаника боғининг кўнгилочар майдонга айлантирилиши у ердаги ўсимликлар оламига салбий таъсир этмайдими?”, деган саволни ўртага ташлади. Ҳ.Эргашевнинг айтишича, Ботаника боғининг кўнгилочар масканга айлантирилиши ва у ерда концерт дастурларининг ўтказилиши боғнинг ўсимлик дунёсига салбий таъсир ўтказмайди. Шунга қарамасдан uza.uz интернет нашри бу масалани боғ мутахассислари билан муҳокама қилишни кўзламоқда? Азиз ҳамшаҳар сиз нима дейсиз? Ботаника боғида концерт дастурлари ўтказилиши, ёшлар учун автомат ўйинларининг бўлиши қанчалик мақсадга мувофиқ. Шу вақтгача пойтахт ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган турли тадбирлар Ботаника боғида ўтказилган. 

Сиз бу ўзгаришга қандай қарайсиз?

ЎзА
10 902