Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.11.2017 12:01 Чоп этиш версияси

Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси қошида “Қизларжон” клуби ташкил этилди

Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицейда фаолият бошлаган мазкур клубнинг очилишига фаол хотин-қизлар, маҳалла фидойилари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, қизлар таклиф этилди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 30 июнь куни ёшлар қурултойида қизлар тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб, улар билан фаол иш олиб бориш кераклигини таъкидлади.

Юртимизнинг барча маҳаллаларида, таълим масканларида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан "Қизларжон" клублари ташкил этилмоқда. Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицейда иш бошлаган мазкур клуб ҳам маълум бир меҳнат тури билан банд бўлмаган, айниқса, ижтимоий фаоллигини намоён эта олмаётган хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга хизмат қилади.

Клуб 7 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёш хотин-қизларни ихтиёрий равишда бирлаштириб, уларнинг эзгу мақсадлар йўлида фаоллигини ошириш, касб-ҳунар эгаллаши учун шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдамлашади.

Клубнинг машғулот ва йиғилишлари бир неча йўналишларда ташкил этилиб, иштирокчиларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, узлуксиз таълим, юксак маънавият ва миллий маданият тарғиботи, ижтимоий фаолликни ошириш, тўй ва маросимларни ихчамлаштириш, маънавий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Назокат Усмонова, ЎзА
3 950






Все о погоде - Pogoda.uz