ЎзА Ўзбек

07.10.2019 Чоп этиш версияси

Тошкент метрополитенининг барча станцияларида Wi-Fi тармоғига кириш имкони пайдо бўлди

Тошкент метрополитенининг барча станцияларида Wi-Fi тармоғига кириш имкони пайдо бўлди

Шу йилнинг 7 октябридан бошлаб пойтахтимиз метрополитенида Интернетдан фойдаланиш имкони яратилди. Энди Тошкент метрополитенининг барча йўловчилари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кўриб чиқиш, севимли мусиқаларини онлайн тарзда тинглаш ва оммабоп мессенжерларда мулоқот қилишлари мумкин.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун метрога тушишдан олдин авторизациядан ўтиш лозим (СМС орқали). Тизимга икки усул орқали кириш мумкин – пуллик ва бепул. Тармоққа бепул уланиш учун қуйидаги босқичларни бажариш керак:

1. Метрога тушишдан олдин "Metrotelecom Free" тармоғини танланг;
2. Телефон рақами орқали авторизациядан ўтинг;
3. Реклама ролигини томоша қилинг;
4. Интернетга уланинг.

Интернетга қандай уланилиши бўйича метрога тушишда жойлашган махсус ахборот таблоларида ҳам кўрсатилмоқда.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш “Metrotelecom” вa “Sola” Wi-Fi–оператори ҳамда “Тошкент метрополитени” унитар корхонасининг ҳамкорлигида амалга оширилди, дея хабар беради Ўзбекистон Темир йўллари акциядорлик жамиятининг Ахборот-таҳлилий медиа маркази.

3 122
ЎзА