ЎзА Ўзбек

19.02.2020 Чоп этиш версияси

Тошкент халқаро авиация форумига мезбонлик қилмоқда

Тошкент халқаро авиация форумига мезбонлик қилмоқда

Пойтахтимизда “Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum” (UAALF-2020) халқаро авиация форуми иш бошлади.

Форумда Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Ҳиндистон, Бразилия, Туркия, Кувайт, Миср, Россия, Хитой, Жанубий Корея каби мамлакатлар транспорт, фуқаро авиацияси ва аэропортлар бошқаруви раҳбарлари, етакчи хорижий авиакомпаниялар, аэропортлар, авиация соҳасидаги компаниялар вакиллари иштирок этмоқда.


“Boing” ва “Jetcraft” (АҚШ), “Air Charter Service” (Буюк Британия), “Bombardier Business jets” (Канада), “TLD” (Ҳиндистон), “Luftansa Consulting” (Германия), “EGIS” (Франция), “ATR” (Испания), “Kuwait Airways” (Кувайт), “Air Arabia” ва “BGT Events” (БАА), “Gulf Air” (Баҳрайн), “Korean Air” ва “Asiana Airlines” (Жанубий Корея), “Azerbaijan Airlines” (Озарбайжон), “Aeroflot” ва “IrAero” (Россия), “Al Masriya” (Миср), “Zagros Airlines” (Эрон), “Pegasus Airlines” ва “Turkish Airlines” (Туркия), “Mitsubishi Corporation” (Япония), “Air Astana” (Қозоғистон) каби 130 га яқин машҳур халқаро компаниялар келган.


Форум ҳамкорликни ривожлантириш ва тажриба алмашишда платформа вазифасини ўтайди. Ўзбекистон учун аҳамиятлиси эса дунёнинг етакчи авиакомпанияларини мамлакатга жалб қилиш имконини беради.
Икки кунлик йирик тадбир доирасида намойиш этиладиган кўргазмада аэропортлар, авиация ва логистика вакиллари томонидан маҳсулот ва хизматлар тақдим этилади. 

2 241
ЎзА