ЎзА Ўзбек

23.05.2018 18:16 Чоп этиш версияси

Тошкент давлат юридик университетига ҳужжат топширмоқчи бўлганлар энди пойтахтга келиб ўтириши шарт эмас

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигидан маълум қилинишича, эндиликда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кириш учун ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари орқали топшириш мумкин. 

Бу республикамизнинг 14 та – Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, шунингдек, Наманган, Нукус, Андижон, Термиз, Когон, Зарафшон, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Дўстлик, Пастдарғом, Сирдарё, Чирчиқ, Хонқа туманлари Давлат хизматлари марказларида тажриба тариқасида жорий этилади.

ЎзА
8 894